Ру En O'z
4 Сентябрь 2021 1745

Гулжаной Наимова мусобақани ғалаба билан бошлади

Пара-таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ўз иштирокини бошлади.

Маҳоратли спортчимиз 1/16 финалда эронлик Раехех Шахабни 30:9 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалда Гулжанойга япониялик пара-таеквондочи Шоко Ота рақиблик қилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 08:30 да бошланади.

Text to speech