Ру En O'z
4 Сентябрь 2021 1256

Пара-каноэчиларимиз финалда

Якунига етиб бораётган Токио-2020 Паралимпия ўйинларида пара-каноэчиларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда. Унда иштирок этаётган 2 нафар вакилимиз финал йўлланмасига эга бўлди.

200 метр масофага ўтказилаётган баҳсларда дастлаб Шаҳноза Мирзаева 51.466 сония вақт билан маррага 5-ўринда етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Шундан сўнг Ҳайитмурод Шерқўзиев ярим финал баҳсида 51.450 сония натижа билан ўз гуруҳида иккинчи бўлиб, медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Мирзаева соат 07:30 да, Шерқўзиев эса 07:56 да финалда стартга чиқади.

Text to speech