Ру En O'z
3 Сентябрь 2021 2072

Бўстонлиқда велошоссе бўйича мамлакат чемпионати старт олди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига атаб ўтказилаётган мазкур мусобақада 130 нафар спортчи қатнашмоқда.

Бугун чемпионатнинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Регламентга кўра, унда яккалик алоҳида вақт бўйича профессионал спортчилар қатори пара-спортчилар ва фахрийлар ҳам иштирок этишди. Аҳамиятлиси, тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳам иштирок этиб, иштирокчиларга ўзининг илиқ тилакларини билдирди. Натижалар қуйидагича:

Пара-велоспортчилар пойгаси (6 км):
1. Азимбек Абдуллаев – 9:16
2. Бунёд Хайтмуҳаммедов– 10:48
3. Жамолиддин Пўлатов– 11:54

Фахрийлар (12 км):
1. Илҳом Абдуллаев– 18:59
2. Рустам Кубаев– 20:22
3. Олег Кутин– 20:41

Қизлар (6 км):
1. Асал Ризаева– 17:06
2. Анна Кускова– 17:09
3. Маргарита Мисюрина – 17:40

Ўғил болалар (18 км):
1. Султанов Самандар – 23:37
2. Зарибов Давлатёр – 24:02
3. Туйчиев Абдулхамид – 24:14

Аёллар (18 км):
1. Янина Кускова – 24:11
2. Анна Куликова – 26:05
3. Евгения Голотина – 26:54

Эркаклар (32 км):
1. Муроджон Халмуратов– 39:39
2. Алексей Фомовский– 40:39
3. Бегзод Раҳимбоев– 41:25

Text to speech