Ру En O'z
3 Сентябрь 2021 1804

Гиясов ва Абдулҳабибов кучли ўнликдан жой олишди

Токио шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимизнинг иштироки давом этади. Бир неча дақиқа аввал пара-енгил атлетика ва пара-каноэ баҳсларида вакилларимизнинг чиқиши якунланди.

Дастлаб KL2 тоифасида Азизбек Абдулҳабибов финал баҳсида иштирок этди. 200 метр масофага кечган пойгада вакилимиз саккизинчи бўлиб маррага етиб келди.

Пара-енгил атлетикачиларнинг Т44 тоифасида Темурбек Гиясов юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Баландликка сакраш бўйича ўтган мусобақада у 1.88 метр натижа билан олтинчи бўлди.

Text to speech