Ру En O'z
3 Сентябрь 2021 1494

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги чемпиони – Сафия Бурханова!

Токио-2020 Паралимпия ўйинларидан келаётган хушхабарлар давом этади. Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди. Иккинчи ўрин италиялик Ассунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Алварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Text to speech