Ру En O'z
3 Сентябрь 2021 1804

Азизбек Абдулҳабибов финалга йўл олди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг пара-каноэ баҳсларида KL2 классида эркаклар ўртасида 200 метр масофага ўтказилган ярим финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, пойгада иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 43.409 сония вақт билан маррага 3-ўринда етиб келди ва медаллар учун курашиш имконини берувчи “А” финали йўлланмасини қўлга киритди.

Азизбек бугун Тошкент вақти билан соат 07:00 да совринли ўринлар учун стартга чиқади.

Text to speech