Ру En O'z
2 Сентябрь 2021 1248

Ҳамюртимизга медаль учун 1 сантиметр камлик қилди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари бошланди. Бир оз аввал пара-енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Дилафрузхон Аҳмадхонова 8.59 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Афсуски, спортчимизга бронза медалини қўлга киритиш учун бор йўғи 1 см камлик қилди. 3-ўринни эгаллаган чехиялик спортчи Анна Люксова 8.60 метр натижа кўрсатди.

Бугун иштирокини бошлаган вакилларимиз орасида пара-каноэчимиз Азизбек Абдулҳабибов ярим финалга йўл олган бўлса, пара-таэквондочимиз Зиёдахон Исоқова (-49 кг) ҳам биринчи даврадан муваффақиятли ўтди. Афсуски, -61 кг вазндаги Зуҳриддин Тоҳиров илк беллашувда имкониятни бой бериб қўйди.

Text to speech