1 Сентябрь 2021
1727
Шоҳсанам ва Фирдавс финалда
Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари бошланди. Эрта тонгда 3 нафар пара-сузувчимиз финал йўлланмаси учун курашди.
Дастлаб Фирдавсбек Мусабеков 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсида ўз гуруҳида 2-ўрин билан ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Шундан сўнг Шоҳсанам Тошпўлатова ҳам тўртинчи натижа билан финал иштирокчисига айланди. Афсуски, Нигора Мирзоҳидовадан омад юз ўгирди ва у саралашда ўз чиқишини тўхтатди.
Шу тариқа, Мусабеков Тошкент вақти билан соат 15:02 да, Тошпўлатова эса 15:08 да медаллар учун курашда қатнашадиган бўлди. Ҳамюртларимизга бўлажак беллашувларда омад тилаб қоламиз!