31 Август 2021
1787
Каноэчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда совриндор бўлишди
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этишди.
Мазкур мусобақада 6 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Қувонарлиси, жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, Олимпиада иштирокчилари орасида кечган қизиқарли пойгаларда спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.
Артур Гулиев 650 метр масофага кечган яккалик дастурида марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Нилуфар Зокирова ҳамда Элёр Мамадалиев жуфтлиги эса бронза медалига сазовор бўлишди.