Ру En O'z
31 Август 2021 1280

Сервер Ибрагимов кучли бешликда

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастури вакилларимиз учун якунланди. Бир оз аввал мерганимиз Сервер Ибрагимов мусобақадаги биринчи иштирокини тугатди.

10 метрдан тўппончадан отиш бўйича кечган беллашувда Ибрагимов 177.4 очко билан бешинчи натижани қайд этди. Бу машқда ғолиблик Паралимпия рекордини ўрнатган хитойлик Чао Янгга насиб этди.

SH1 тоифаси, эркаклар.
Тўппончадан отиш, 10 метр
1. Чао Янг (Хитой) – 237.9 (ПР)
2. Цин Хуан (Хитой) – 237.5
3. Сингхраж (Ҳиндистон) – 216.8 . . .
5. Сервер Ибрагимов (Ўзбекистон) – 177.4

Ибрагимов 4 сентябрь куни шу йўналишда 50 метр масофада кечадиган баҳсда ҳам омадини синаб кўради. Бўлажак дастурда унга ғалаба тилаб қоламиз.

Text to speech