Ру En O'z
31 Август 2021 2173

Энг яхши боксчи, энг яхши ҳакам ёхуд Осиё чемпионати бенефисимизга айланди

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўсмирларимиз ортидан ёшлар жамоамиз ҳам уни муваффақиятли якунлай олди.

U-20 ёш тоифасида ўтган жангларда терма жамоамиз 8 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу билан йигитларимиз иккинчи, қизларимиз эса ўз тоифаларида биринчи ўринни эгаллаган бўлсалар, умумий ҳисобда жамоамиз мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-71 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Нусратбек Тохиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:
-51 кг: Аҳмаджон Қўзибоев
-67 кг: Самандар Солижонов
-86 кг: Диёрбек Ўралов

Бронза:
-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.

Қизларимиз сафида эса совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-70 кг: Азиза Зокирова

Бронза:
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-60 кг: Рухшона Ўктамова
-63 кг: Моҳира Аҳмедова
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова
+81 кг: Хадичабону Эргашева.

Қайд этиш жоиз, жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова бу гал ҳам ғалаба қозониб, қизлар тоифасида мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди. Таниқли реферимиз Александр Ҳамидов эса эркак ҳакамлар орасида тенгсиз бўлди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўсмирларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Бир сўз билан айтганда, мазкур қитъа чемпионати биз учун улкан ғалабалар билан якунланди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 сентябрь куни соат 16:40да юртимизга қайтиб келади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиниши режалаштирилмоқда.

Text to speech