Ру En O'z
31 Август 2021 1296

Сервер Ибрагимов Паралимпия ўйинларининг иккинчи медали сари қадам ташлади

Пара-атлетларимизнинг Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этади. Бугун Сервер Ибрагимов 10 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш босқичида иштирок этди.

Тажрибали спортчимиз 6 та уринишда жами 574 очко тўплаган ҳолда саралашда 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Айтиш керакки, ушбу саралаш босқичида жами 27 та спортчи иштирок этди. Финалга эса улар орасида энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар мерган йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов Рио-2016 Паралимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади. Унинг иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 10:30 да бошланади. Ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Text to speech