Ёшлар Олимпия ўйинларига асос солган ХОҚнинг собиқ президенти дунёдан кўз юмди
2001-2013 йиллар давомида Халқаро Олимпия қўмитасини бошқарган таниқли инсон Жак Рогге 79 ёшида вафот этди.
Жак Рогее 1942 йил Бельияда туғилган. У 1991 йил ХОҚ аъзоси, 1998 йил эса халқаро қўмитанинг Ижрочи директори лавозимида ишлади. 2001 йил Москвада бўлиб ўтган ХОҚнинг 112-Сессиясида мазкур ташкилот президенти этиб сайланган эди.
Бу инсон фаолияти давомида, айниқса, допингга қарши кураш ва ёшлар спортини қўллаб-қувватлаши билан ёдда қолди. Айнан унинг бошқарув даврида ёшлар Олимпия ўйинларига асос солинди.
ХОҚнинг ушбу собиқ раҳбари атлетлик даври давомида елканли спорт билан шуғулланган. Фаолиятида 16 бор Бельгия чемпиони, жаҳон чемпиони бўлиб, 3 бор Олимпия ўйинларида (1968, 1972, 1976) иштирок этган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай йўқотишдан чуқур қайғуда эканини билдириб, марҳумнинг яқинларига ва бутун дунё Олимпия оиласига ҳамдардлик йўллайди.