Ру En O'z
30 Август 2021 1306

Шоҳсанам Тошпўлатова финалда

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида пара-сузувчиларимиз саралаш баҳсларини ўтказишди. Натижалар якунига кўра, Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилган саралашда учинчи натижа билан финалга йўл олди. Афсуски, Фирдавсбек Мусабеков ва Нигорахон Мирзоҳидованинг натижалари медаллар учун курашни давом эттиришга етарди бўлмади.

Маълумот учун, Тошпўлатованинг финал беллашуви Тошкент вақти билан 15:42 да бошланади.

Text to speech