Ру En O'z
30 Август 2021 1340

Бобуржон Омонов янги рекорд билан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди

Янги ҳафтани хушхабар билан бошлаймиз! Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.

Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Text to speech