Ру En O'z
29 Август 2021 1443

Ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун, 29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Қувонарлиси, чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди.

Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-81 кг: Сардорбек Турсунов

Кумуш:
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-54 кг: Мироншох Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-75 кг: Мизроб Некбоев

Бронза:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев

Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди. Яна битта олтин медални эса Эрон вакили қўлга киритди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Text to speech