Энг маҳоратли чавандозларимиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги соврини учун курашишди
Тошкент вилоятидаги “Universal Jumping agro” от спорти клубида конкур бўйича Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан келган таниқли чавандозлар иштирок этишди. Ғолиб ва совриндорлар ҳомийларнинг эсдалик совғалари, медаль ва дипломлари билан тақдирланишди. Ўз йўналишида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар билан танишинг:
А тоифаси (болалар), 105 см
1. Умар Дадаев (Букмекер, от лақаби)
2. Бобуржон Валижонов (Калимера)
3. Ангелина Рискибаева (Лотло)
Б тоифаси, “Ҳаваскор ва бошланғич отлар” 105 см:
1. Мадина Ҳидоятова (Арагон)
2. Темур Азизов (Фурина Фан Де Фаират З)
3. Умида Ҳамраева (Артист)
“5-7 ёшли отлар” тоифасида ғолиб ва совриндор спортчилар:
1. Бегзод Рўзимухамедов (Арнелла)
2. Оқил Собиржонов (Ас-Сакаб)
3. Сергей Антонович (Скай)
125-130 см (2 фазали):
1. Абдураҳмон Абдуллаев (Камерлан)
2. Мирзохид Мусаев (Абаджа Дос Дарадос)
3. Оқил Собиржонов (Кечмекер)