Ру En O'z
29 Август 2021 1314

Икки дзюдочимиз бронза медали учун курашади

Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида пара-дзюдочиларимиз ҳам ўзларининг муваффақиятли юришини давом эттиришмоқда. Бир оз аввал саралаш баҳслари якунига етди.

Кундузги дастур якунига кўра, Шариф Ҳалилов (-100 кг) ва Ширин Шарипов (+100 кг) финал блокида бронза медали учун курашадиган бўлди. Шариф Ҳалилов шоҳсупага кўтарилиш учун Бразилия вакилини мағлуб этиши талаб этилса, Ширин Шариповга бу босқичга Озарбайжон вакили рақиблик қилади.

-100 кг: Шариф Ҳалилов – Антонио да Силва (Бразилия)
+100 кг: Ширин Шарипов – Илҳом Закиев (Озарбайжон)

Text to speech