29 Август 2021
1794
Бронза медалидан 1 сантиметр ажратиб қолди
Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг Т12 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича финал баҳслари якунланди. Унда ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова ҳам иштирок этди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс натижаларига кўра, ҳамюртимиз 5.32 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, унга совринли ўринни қўлга киритиши учун бор йўғи 1 сантиметр етишмади. Боиси, 3-ўринни эгаллаган жазоирлик Линда Хамри 5.33 метр натижа қайд этди.
Шундай бўлса ҳам, Холбекова ҳам ёзги, ҳам қишки Паралимпия ўйинларида иштирок этган биринчи спортчимиз сифатида тарихда қолади.