29 Август 2021
2005
Ислом Асланов финал йўлланмасини қўлга киритди
Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кун дастурига старт берилди. Бир неча дақиқа аввал пара-сузувчиларимиз саралаш дастурида иштирок этишди.
Унда 4 нафар вакилимиз S13 тоифасида 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал йўлланмаси учун ҳаракат қилишди. Улардан жорий Паралимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Исломжон Асланов ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Афсуски, Музаффар Турсунхўжаев, Нигора Мирзоҳидова ҳамда Шоҳсанамхон Тошпўлатова саралашдан ўта олишмади.
Шу тариқа Асланов Тошкент вақти билан 14:10 да бошланадиган финал баҳсида иштирок этади.