Ру En O'z
28 Август 2021 1401

Довурхон Кароматов Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

Пара-дзюдочимиз Довурхон Кароматов Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг навбатдаги кумуш медалини тақдим қилди. Вакилимиз финалда озарбайжонлик спортчига қарши курашди

-81 кг вазн тоифаси финалида Ҳусейн Раҳимлига қарши кураш олиб борган вакилимиз қўшимча вақтда имкониятни бой бериб, Паралимпия ўйинларини кумуш медаль билан якунлади.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги медаллари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech