Ру En O'z
28 Август 2021 1354

Делегациямизнинг медаллари сони 10 тага етди!

Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Паралимпия ўйинларида қўлга киритган медаллари сони 10 тага етди. Бир оз аввал пара-дзюдочимиз Нафиса Шерипбаева -63 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Маҳоратли вакилимиз бронза медали учун кечган курашда испаниялик Марта Арсега қарши татамига чиқди. Шерипбаева ўз устунлигида кечган беллашувда иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига учинчи бронза медалини тақдим этди.

Text to speech