Токио-2020 Паралимпиадасининг навбатдаги чемпиони – Феруз Саидов!

Пара-дзюдочимиз Феруз Саидов делегациямизнинг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Полвонимиз ҳозиргина якунланган беллашувда олтин медални қўлга киритди.

-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилимиз финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги олтин медаллар 4 тага етмоқда!

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu