28 Август 2021
1996
Рўза Қўзиева Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди
Ҳозиргина пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева иштирокидаги финал баҳслари якунланди.
Қувонарлиси, Рўза 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзага етди.