Ру En O'z
28 Август 2021 1335

Уч нафар пара-дзюдочимиз финалда, бири бронза медали учун курашади

Пара-дзюдочиларимиз “Nippon Budakan” аренасида куннинг энг яхши жамоаси бўлмоқда. Бугун курашни бошлаган 4 нафар вакилимиздан 3 таси финалга йўл олди.

Вакилларимиздан Феруз Саидов (-73 кг), Довурхон Караматов (-81 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказишган бўлса, -63 кг вазнда курашаётган Нафиса Шерипбоева бронза медали учун курашадиган бўлди. Кечки дастурда вакилларимизнинг рақиби қуйидагича:

Финал:
-73 кг: Феруз Саидов – Темиржан Даулет (Қозоғистон)
-81 кг: Довурхон Караматов – Ҳусейн Раҳимли (Озарбайжон)
-57 кг: Парвина Самандарова – Cевда Валиева (Озарбайжон)

Бронза медали учун:
-63 кг: Нафиса Шерипбоева – Марта Арса (Испания)

Text to speech