Ру En O'z
28 Август 2021 1607

Учинчи олтин муборак! Моҳигул Ҳамдамова яна бир олтин медални тақдим қилди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларидан хушхабар давом этади. Делегациямизнинг яна бир олтин медалини пара-енгил атлетикачимиз Моҳигул Ҳамдамова қўлга киритди.

F57 тоифасида диск улоқтириш баҳсида қатнашган Ҳамдамова 31.46 метр натижа қайд этди. Ушбу дастурда қатнашган бошқа ҳеч қайси спортчи бу кўрсаткичга яқин кела олмади ва Ҳамдамова Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Барча мухлисларимизни навбатдаги ғалаба билан табриклаб қоламиз. Паралимпиячиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этинг!

Text to speech