Ру En O'z
28 Август 2021 1573

Нозимахон Қаюмова делегациямизга иккинчи олтин медални тақдим қилди

Бир оз аввал аёллар ўртасида пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ҳамюртимиз Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди.

Тажрибали спортчимиз 42.59 метр натижа билан биринчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нозимахон Қаюмова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Text to speech