Ру En O'z
28 Август 2021 1354

Бугунги муваффақиятларимизни бронза медали билан бошладик

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунига ҳам старт берилди. Ушбу кун дастурида ҳамюртимиз Элбек Султонов куннинг биринчи хушхабарини келтирди.

Пара-енгил атлетиканинг F12 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Унинг дастлабки уринишда қайд этган 15.94 метр натижаси якунда шоҳсупага кўтарилишига замин яратди. Таъкидлаш жоиз, бу Султонов учун янги шахсий натижа бўлди. Ғолиблик жаҳон рекордини ўрнатган испаниялик Ким Лопесга (17.04) насиб этган бўлса, украиналик Роман Данилюк (16.53) кумуш медалга эга чиқди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари.
Эркаклар, ядро улоқтириш F12 тоифаси
1. Ким Лопес (Испания) – 17.04
2. Роман Данилюк (Украина) – 16.53
3. Элбек Султонов (Ўзбекистон) – 15.94

Шу тариқа, делегациямизнинг қўлга киритган медаллари сони 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронзани ташкил этмоқда. Бугун иштирок этадиган бошқа вакилларимизга ҳам чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.

Text to speech