Ру En O'z
27 Август 2021 955

Пара-сузувчимиз тўртинчи натижани қайд этди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида вакилларимизнинг бугунги иштироки якунланди. Ҳозиргина Шоҳсанамхон Тошпўлатова 400 метрга сузиш дастурида чиқиш қилди.

Муросасиз курашга бой бўлган чиқишда Шоҳсанамхон, афсуски, тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.

Қайд этиш жоиз, ушбу сузувчимиз ҳали олдинда яна 3 дастурда омадини синаб кўради. Кейинги кун дастурларида Тошпўлатовага омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech