Ру En O'z
27 Август 2021 1438

Токио-2020 Паралимпиадасининг дастлабки олтин медали муборак бўлсин!

Делегациямиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Спортчиларимиз орасида бу гал пара-дзюдочимиз Ўткир Қуронбоев биринчи бўлиб чемпионликни тантана қилди.

-66 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз олтин медаль учун кечган баҳсда испаниялик Серхио Ибанес билан рақобатлашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда вакилимизнинг қўли баланд келиб, олтин медални қўлга киритди.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ажойиб ғалаба билан спортчимиз ва унинг яқинлари, Миллий Паралимпия қўмитасини муборакбод этиб қоламиз.

Text to speech