Ру En O'z
27 Август 2021 1954

Карим Тўлагановни табриклаймиз!

Бугун Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилган боксчимиз, Атланта-1996 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Карим Тўлаганов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Карим Тўлаганов 1973 йилнинг 27 августида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Атланта-1996 Олимпиадасидаги бронзадан ташқари Осиё чемпионати ва Марказий Осиё ўйинларида ҳам бронза медалларига сазовор бўлган. Карим Тўлаганов мамлакатимиз Мустақилликка эришгач Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи боксчимиз сифатида тарихдан жой олган.

Кўрсатган натижалари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. Бугунги кунда ҳакамлик фаолияти билан ҳам шуғулланмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Карим Тўлагановни туғилган куни билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech