27 Август 2021
1931
Шерзод Намозов бронза медали учун курашади
Пара-дзюдочимиз Шерзод Намозов медаллар учун курашни давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз бронза медали учун ўтиш босқичини муваффақиятли якунлади.
Ядамдорж Сухбатарга қарши беллашувда Намозов иппон баҳоси билан ғалаба қозонди. Шу тариқа -60 кг вазн тоифасида курашаётган Рио-2016 чемпиони бу гал бронза медалига яқин турибди. Бу йўлда унга сўнгги рақиб руминиялик Алекс Болога бўлади.
Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 12:00 да бошланадиган финал блокининг бешинчи баҳсига тўғри келади.