Ру En O'z
27 Август 2021 1200

Токио-2020: Пара-дзюдочимиз финал йўлланмасини қўлга киритди

Токио шаҳрида ўтказилаётган Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастури терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бир оз аввал дзюдочимиз Учқун Қуронбоев финал йўлланмасини қўлга киритди.

-66 кг вазн тоифасида курашаётган вакилимиз Япония, Украина каби мамлакат вакилларини мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди. Энди у олтин медаль учун испаниялик Серхио Иванесга қарши татамига чиқади.

Шунингдек, бугунги дастурда -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов ҳам медаль сари юришини давом эттирмоқда. Чорак финалда имкониятни бой берган Намозов эндиликда бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади. Бу йўлда унга дастлаб мўғилистонлик дзюдочи рақиб бўлади.

Бўлажак беллашувларда пара-дзюдочиларимизга омад тилаймиз!

Text to speech