Ру En O'z
27 Август 2021 1830

Тонгни хушхабар билан қаршилаймиз: Асила Мирзаёрова Токио-2020 Паралимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритди!

Бир оз аввал якунига етган пара-енгил атлетика дастурининг T11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳслари биз учун омадли келди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова делегациямиз ҳисобига иккинчи медални қўштириб қўйди.

Ҳамюртимиз 4.91 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан барча ҳамюртларимизни, спортчимиз ва унинг яқинларини, Миллий Паралимпия қўмитасини табриклайди.

Text to speech