Ру En O'z
26 Август 2021 1315

Сув полочиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади

28 августдан 5 сентябрга қадар Чехия пойтахти Прага шаҳрида сув полоси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун ушбу дунё биринчилигида қатнашувчи жамоамиз Чехияга йўл олди. Вакилларимиз мусобақада “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Италия, Хорватия, Россия ва Аргентина жамоалари билан баҳс олиб боришади. Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинимиз 28 август куни россиялик сув полочиларга қарши ўтади.

Бўлажак мусобақада жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech