Ру En O'z
26 Август 2021 1779

Тошкентда регби бўйича халқаро семинар бўлиб ўтмоқда

Айни кунларда пойтахтимиз регби бўйича халқаро семинарга мезбонлик қилмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон мураббийлари иштирок этишмоқда.

Семинар 22 август куни бошланган бўлиб, машғулотларни Халқаро регби федерациясидан юборилган мутахассислар Гейт Жалажел, Сами Смaра ва ҳамюртимиз Данил Куликов олиб бормоқда. Экспертлар дарслар давомида жисмоний, техник ва тактик тайёргарликнинг замонавий ёндашувлари бўйича сабоқ беришмоқда.

Семинар эртага ўз якунига етади. Унда муваффақиятли иштирок этган мутахассисларга Халқаро регби федерациясининг сертификатлари топширилади.

Text to speech