Ру En O'z
26 Август 2021 1429

Икки нафар пара-сузувчимиз финал дастурида иштирок этишди

Ҳамюртларимизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этади. Бир оз аввал 2 нафар пара-сузувчимиз финал дастурида иштирок этишди.

Аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада вакилаларимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллай олишмади. Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:08.37 сония натижа билан бешинчи натижани қайд этган бўлса, 1:09.85 сония билан Нигорахон Мирзоҳидова (иккаласи ҳам S13 тоифаси) еттинчи бўлиб маррага етиб келди.

Мусобақанинг кейинги кун дастурларида иштирок этадиган спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда Исломжон Асланов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида бронза медалига сазовор бўлган эди.

Text to speech