Ру En O'z
26 Август 2021 1879

МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ойбек Омилович Касимов 1980 йил Тошкентда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. Шундан сўнг Ойбек Омилович ўз фаолиятини спорт билан боғлади ва “Пахтакор” футбол клуби бош директори, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб борди. Ойбек Касимов 2020 йилдан бери ўзининг севимли иш жойи Миллий Олимпия қўмитасида Бош котиб лавозимида ишлаб келмоқда. Шунингдек, у киши Ўзбекистон регби федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси сифатида юртимизда оммавий спорт тарғиботини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ойбек Омиловичнинг 2016 йил Рио Олимпиадасида делегациямизнинг муваффақиятли иштирокида ҳиссаси катта. Олимпия ҳаракати, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишдаги хизматлари эвазига у 2016 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Касимовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech