Ру En O'z
25 Август 2021 2053

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз дастлабки медални қўлга киритди

Бугун старт олган Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида терма жамоамиз вакили Ислом Асланов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида (S13 класс) сузиш баҳсида 2 нафар вакилимиз финал дастурида қатнашди. Учинчи йўлакда ҳаракат қилган юртдошимиз Ислом Асланов 57.12 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев эса 57.44 сония билан бешинчи поғонани банд этди. Худди шу йўналишда аёллар тоифасида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса тўртинчи натижани кўрсатди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимиз ва унинг яқинларини, Миллий Паралимпия қўмитасини қўлга киритилган дастлабки медаль билан самимий қутлаб қолади. Қолган иштирокчиларимизга ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин. Олға, Янги Ўзбекистон!

Text to speech