Ру En O'z
24 Август 2021 1441

Поло спортида яна бир клуб ташкил этилди

Юртимизда поло спорти тобора оммалашиб бормоқда. Буни мазкур спорт тури бўйича ташкил этилаётган янги клублар фаолиятидан англаб олиш мумкин.

Пойтахтимизда ўтган тадбирларнинг бирида “Mega Sport” номли поло клуби фаолият бошлагани маълум қилинди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ва бир қатор мутасаддилар иштирок этишди. Шубҳасиз, бу каби клубларнинг ташкил этилиши мамлакатимизда от спорти ва йилқичилик йўналишларини кенг оммалаштириш, ёшларимизни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва соғлом турмуш тарғиботини кучайтиришга хизмат қилади.

Text to speech