Ру En O'z
24 Август 2021 1323

Бугун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига старт берилади

Яна бир неча соатдан сўнг Токио шаҳрида ХVI Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланади. Айни пайтда терма жамоамиз мазкур тадбирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади. Бу йилги Паралимпия ўйинларида бутун дунёдан ташриф буюрган 163 та делегация иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, улар орасида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 48 спортчи билан 55 та йўлланмага сазовор бўлди.

Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтадиган очилиш маросимида пара-енгил атлетикачиларимиз Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова делегациямиз байроқдори бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 5 сентябрга қадар давом этади. Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Text to speech