23 Август 2021
1825
Бўстонлиқда велоспортчиларимиз йиғин ўтказишмоқда
Шу кунларда велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотларни терма жамоамизда фаолият бошлаган америкалик мураббий Глеб Гройсман ўтказяпти.
8 август куни бошланган ушбу йиғин 31 августга қадар давом этади. Унда спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Йиғинга 24 нафар спортчи жалб қилинган.