Ру En O'z
23 Август 2021 1954

Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши давом этмоқда

Маълум қилганимиздек, айни кунларда БААда бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Регламентга кўра, бугун 20 ёшгача бўлган спортчилар баҳс олиб боришади. Ушбу кун дастурида вакилларимиздан 4 нафари рингга кўтарилади:

-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов – Анвар Ҳайдар (Ироқ)
-60 кг: Айдос Тагайбаев – Ермек Ерасил (Қозоғистон)
-67 кг: Самандан Солижонов – Армун Рустамисармажи (Эрон)
-71 кг: Аълохон Абдуллаев – Тугулдур Усухбайар (Мўғилистон)

Бугунги дастурлар Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. -48 кг вазн тоифасидаги вакилимизнинг чиқиши дастур бўйича иккинчи жангга тўғри келади. Кейин беллашувлар енгил вазндан оғир тоифага қараб давом этади. Жангларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Text to speech