Ру En O'z
21 Август 2021 2188

Музаффар Абдураҳмонов: "Давлат мукофоти спортчи ва мураббийларни яна-да руҳлантиради"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчи, мураббий, шифокор ва мутасадди раҳбарларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Мукофот олганлар орасида еркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг ҳам мураббийи, ҳам акаси Музаффар Абдураҳмонов ҳам бор. У Президент Фармонига кўра "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвонига лойиқ кўрилди.

"Аввало, Президентимиз Шавкат Миромоновичга биз спортчи ва мураббийларга кўрсатаётган еътиборлари учун барча спорт курашчилари оиласи номидан раҳмат айтмоқчиман. Биз учун кутилганидан ҳам аъло даражада ғамхўрлик кўрсатилди. Бу спортчи ва мураббийларни яна-да руҳлантиради, янги ғалабалар сари ундайди. Очиғи, Бекзод билан Токио гиламларида олтин медални қўлга киритишни ният қилгандик. Энди бу спорт, унда шундай кутилмаган натижалар бўлиб туради. Айниқса, Олимпия ўйинлари бошқа мусобақалардан шуниси билан ҳам фарқланади. Насиб қилса, Париж-2024 Олимпиадасида олий орзумизни рўёбга чиқарамиз. Бунинг учун астойдил ҳаракат қиламиз. Машғулотларни аллақачон бошлаб юборганмиз. Олдинда икки ойдан сўнг ўтказиладиган жаҳон чемпионати, келаси йили Хитойда ўтажак Осиё ўйинлари бор. Бу мусобақаларда ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз", – дейди Музаффар Абдураҳмонов.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Text to speech