Ру En O'z
20 Август 2021 1409

Ўзбекистон МОҚ Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитасидан расмий таклифнома ва мусобақа маскотларини қабул қилди

2022 йил ўзбек спортини кутиб турган йирик мусобақалардан бири, шубҳасиз, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларидир. Ташкилий қўмита ушбу мусобақада иштирок этиш учун МОҚга расмий таклифнома жўнатди.

Айни пайтда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан мазкур комплекс мусобақага улкан ҳажмдаги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Селекция ва ёш иқтидор эгаларини саралаш, уларнинг муносиб тайёрланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

XIX Осиё ўйинлари 2022 йилнинг 10-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг барча делегациялари 40 спорт турида 482 медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришади. Ҳозирда ташкилий қўмита томонидан қитъамиздаги иштирокчи мамлакатларга расмий таклифнома ва мусобақа маскотлари юборилмоқда.

Text to speech