Ру En O'z
20 Август 2021 2045

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Эркин Эрназаровни табриклаймиз!

Бугун таниқли журналист, мамлакатимиз ривожи узоқ йил самарали меҳнат қилган Эркин Эрназаров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Эркин Мадиярович Эрназаров 1945 йил 20 август куни Тошкент вилояти Янги йўл туманида туғилган. 1974 йил Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Олийгоҳни битиргач меҳнат фаолиятини туман газетасида бошлади. Шундан сўнг Тошкент вилояти ОАВ бошқарма бошлиғи, 1989-1999 йиллар “Тошкент оқшоми” газетасининг бош муҳаррири, 1999-2004 йиллар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, 2004-2009 йиллар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, 2009-2014 йилларда пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейи директори сифатида самарали меҳнат қилган. 2014 йилдан шу кунга қадар “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг бош муҳаррири бўлиб ишламоқда.

Эркин ака, шунингдек, Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантиришда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда. У киши ўзининг таҳлилий мақолалари, ёшларга бераётган сабоқлари билан мамлакатимиз Олимпия тараққиётига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Эркин Мадияровичнинг узоқ йиллик фаолияти давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Эркин Эрназаровни таваллуд куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech