Ру En O'z
19 Август 2021 1464

Самбочиларимиз FIAS президенти кубогида қатнашиш учун Россияга йўл олишди

21-23 август кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича нуфузли халқаро турнир ташкил этилади. Халқаро самбо федерацияси (FIAS) президенти кубоги учун ўтказиладиган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади.

Терма жамоамиз бугун Россияга жўнаб кетди. Жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

-58 кг: Илҳом Пармонов
-64 кг: Ҳомиджон Мўминов
-71 кг: Сарбон Эрназаров
-79 кг: Улуғбек Раҳмонов
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов
-98 кг: Нодиржон Мирҳолиқов.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақада самбочиларимизга омад тилаб қолади.

Text to speech