Ру En O'z
18 Август 2021 1456

Санжар Турсуновни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Санжар Турсунов 1998 йил 18 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Бокс бўйича 2017 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ўша йили Гамбургда ўтган дунё биринчилигида бронза медали соҳиби бўлди. 2019 йилги қитъа биринчилигида эса кумуш медаль билан тақдирланди. Жорий йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтган Осиё чемпионати бронза медалига сазовор бўлди. Токио-2020 Олимпия ўйинларида -91 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Санжар Турсуновни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech