Ру En O'z
17 Август 2021 2735

Акбар Жўраев: «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонига лойиқ кўришганидан бошим осмонга етди

Куни-кеча ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди ва унда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг бир қатор вакилларининг меҳнати ҳам эътироф этилди. Жумладан, Токио-2020 ғолиби ва рекордчиси Акбар Жўраев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг, Жўраев федерация матбуот хизматига берган интервьюсида таассуротлари билан ўртоқлашди:

«Узоқ йиллик меҳнатимиз самарасиз кетмаганидан хурсандман. Бу нафақат менинг, балки бутун ўзбек халқининг ғалабаси. Мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб берган юртбошимизга ташаккур. Спортга бўлган эътибор туфайли ушбу ғалабаларни қўлга киритдик. Олимпиада рекордини ўрнатганимдан жуда мамнунман. Шунингдек, устозларимга, мени қўллаб турган, мен учун дуода бўлган барча-барчага раҳмат айтмоқчиман.

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонига лойиқ кўришганидан бошим осмонга етди. Ушбу унвон менга қўшимча куч бағишлайди ва ўзига яраша масъулият ҳам юклайди. Келгуси мусобақаларда, жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Париж Олимпиадасида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришга бор кучим билан ҳаракат қиламан».

Text to speech