Ру En O'z
17 Август 2021 1951

Ўзбек спорти ва Хидака шаҳри ўртасида алмашинув дастури

Баҳромжон Газиев бошчилигидаги Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Токио-2020 алмашинуви доирасида Япониянинг Хидака шаҳрига ташриф буюрди.

Тадбир Хоккайдо оролида жойлашган ва шу номдаги Губернияга қаровчи Хидака шаҳри раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга Хидака шаҳрининг танлаб олиниши бежиз эмас, боиси у ерда шу пайтгача от спорти бўйича йирик мусобақалар ўтказиб келинган ва шаҳарда зотдор тулпорларни кўпайтиришга ихтисослашган заводлар ҳам мавжуд. Меҳмонларни шаҳар мэри Чиаки Отака қарши олди. Дастурга мувофиқ, делегатлар шаҳардаги отхоналар, музей ва мактаблар, кутубхона, ипподром каби жойларда бўлишди.

От пойгалари бу ўлка учун айни аталган бўлиб, Хидака йилнинг энг йирик мусобақаларидан бирига мезбонлик қилади. Шаҳар ипподромида 1600 метр узунликдаги тенг қум қопламали пойга йўли мавжуд. Тадбир доирасида Ҳамюртларимиздан иборат делегация учун махсус “Ўзбекистон – Япония: Ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик” номи остида пойга ташкил этилди. Унинг фахрий меҳмонлари Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, федерация бош котиби Ксения Гулямова, Токио-2020 атлетлари Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова бўлишди.

Бир неча кунлик дастурнинг якунида Олимпиячиларимиз маҳаллий ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун замонавий бешкураш спорти бўйича ўзига хос маҳорат сабоқларини ўтказиб беришди. Федерация раиси ва бош котиб ҳам атлетларимиз томонидан ташкил этилган эстафетада қатнашдилар.

Бир сўз билан айтганда, Токио-2020 алмашинув дастури Хидака шаҳри аҳолиси ва вакилларимизга замонавий бешкураш спорти, ўзбек ва япон маданиятлари ҳақида қимматли маълумотлар берди.

Text to speech